{{ message }}

Иньеста билан интервью вақтида вақтинчалик бунёд этилган трибуна қулаб тушди. Жароҳат олганлар бор

Кеча Барселонада ярим ҳимоячи Андрес Иньеста билан интервью давомида ноҳуш воқеа юз берди.

34 ёшли футболчи Ристо Мехиденинг «Chester» шоусида меҳмон сифатида таклиф этилган эди. «Ла Саталия» стадионида мухлислар учун вақтинчалик бунёд этилган трибуна Иньеста билан интервью вақтида қулаб тушди.

Ўша ерда 50 нафар одам бўлишган, улардан 18 таси тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига етказилган.

Мехида ушбу видео лавҳани Иньестанинг ҳурмати ва жароҳатланганлар учун ўчириб ташашни ваъда берди.

«Барчамиз ҳис этган қўрқувдан сўнг, ўша ерда бўлган одамларни қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки, жабрланганлар тез орада соғайиб кетади. Барчангизни бағримга босиб қоламан», - деб ёзиб қолдирган Иньеста твиттердаги саҳифасида.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар