{{ message }}

Унаи Эмери АПЛ клубини бошқаради

«Вест Хэм» клубининг янги бош мураббийи «ПСЖ»ни тарк этган Унаи Эмери бўлиши мумкин.

47 ёшли мутахассис лондонликлар клубида Дэвид Мойеснинг ўрнини эгаллашга асосий даъвогар бўлиб турибди.

«Вест Хэм» шорт-листидан шунингдек, Паулу Фонсека ва Рафаэль Бенитес каби мутахассислар ҳам жой олган. Бироқ португалиялик мутахассиснинг «Шахтёр» билан амалдаги шартномаси тугашига икки йил бор, испаниялик мутхассис эса йилига 10 млн фунт маош сўрамоқда, бундан ташқари Бенитеснинг «Ньюкасл» билан келишувда 10 млн фунт товон пули ҳам бор.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар