{{ message }}

Янги форматдаги клублар ўртасида ЖЧ 2021 йил бўлиб ўтади ва унда 24 клуб қатнашади

ФИФА янги форматдаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2021 йилда ўтказишни мўлжалламоқда.

Мусобақа ёзда 10-28 июн кунлари бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан ушбу турнир мезбонлиги Хитойга берилади. Унда 24 клуб иштирок этади ва 3та жамоадан 8та гуруҳларга ажратилади.

Жамоалар маълум натижалар қайд этганига қараб эмас, балки ФИФАнинг махсус таклифи бўйича жалб қилинади. Илк мусобақага энг совриндор жамоаларни таклиф қилиш кўзда тутилган. Аммо келажакда ЧЖ иштирокчилари кўратган натижаларига қараб танлаб олинади.

Бу турнирда Европанинг 12 клуби иштирок этади, шунингдек Жанубий Америкадан 3та, Шимолий Америка, Африка ва Осиёдан 2тадан клублар қатнашадилар. Яна бир жамоа номи Океаниянинг энг яхши клуби ва Жанубий Американинг 4-жамоаси ўртасидагибаҳсда аниқланади.

Европа номидан қатнашадиган клублар рўйхати билан танишинг:

Испания: «Реал», «Барселона».

Англия: «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед».

Италия: «Ювентус», «Интер», «Милан».

Германия: «Бавария».

Франция: «ПСЖ».

Голландия: «Аякс».

Яна иккита клуби қуйидаги жамоалар орасидан саралаб олинади: «Манчестер Сити», «Челси», «Атлетико», «Порту», «Бенфика», «Боруссия» Дортмунд.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар