{{ message }}

«Атлетико» «Марсель»ни йирик ҳисобда енгиб, Европа лигаси ғолибига айланди

Франциядаги «Стад де Лион» ўйингоҳида Европа лигаси турнирининг ҳал қилувчи, финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франциянинг «Марсель» ҳамда Испаниянинг «Атлетико» клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

Испанияликлар бу ўйинда «Марсель»дан даража бўйича бироз устун эканликларини кўрсатди ва бутун учрашувни ўз назоратида ушлаб, йирик ғалабага эришди.

Дастлаб, 20-дақиқада францияликлар ўзаро тўп узатиш жараёнида хатога йўл қўйишди ва «Атлетико» дарҳол буни жазолади. Габида тўпни қабул қилиб олган Гризманн ҳисобни очди.

Мазкур голдан сўнг мадридликлар бироз темпни тушурган ҳолда ҳаракатни давом эттиришди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим бошланишида «Атлетико» яна фаоллик кўрсатди ва Гризманн 49-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказди.

«Марсель» ҳар қанча уринмасин «матрасчилар» ҳимоясини ёриб ўта олмади. Фақатгина бир марта Митроглу боши билан дарвоза тўсинини нишонга олди. 89-дақиқада эса Габи учинчи голни киритиб финалга нуқта қўйди.

Шу тариқа, “Атлетико” тарихида 3-марта (2009/10, 2011/12, 2017/18) Европа лигасида ғалаба қозониб, бу борада “Севилья” билан тенглашиб олди.

Европа лигаси. Финал.

«Марсель» (Франция) – «Атлетико» (Испания) – 0:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 21 Гризманн, 0:2 – 49 Гризманн, 0:3 – 89 Габи.

Марсель: Манданда, Сарр, Рами, Амави, Пайет (Лопес, 32), Луис Густаво, Окампос (Н`Жи, 55), Замбо-Ангисса, Товен, Сансон, Жермен (Митроглу, 74).

Атлетико: Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько (Хуанфран, 46), Годин, Коке, Габи, Сауль, Корреа (Парти, 88), Диего Коста, Гризманн (Торрес, 90).

Огоҳлантиришлар: Врсалько (23), Амави (38), Луис Густаво (75), Н`Жи (78), Люка Эрнандес (78).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар