{{ message }}

«АГМК» яна ютқазди. Кумиковнинг тақдири нима бўлади?

Pepsi Суперлига 12-тури доирасида кечган «АГМК» – «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан сўнг олмалиқликлар клуби бошлиғи Руслан Шаймардонов жамоа бош мураббийи Виктор Кумиковнинг келажаги нима бўлиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

«Кумиков шундай одамки, кўзлаган мақсадига албатта эришади, унинг характери шундай. Менимча бундан кейин хаммаси яхши бўлади, кейинги турда «Навбаҳор»ни енггамиз, ҳали 10та тур бор ва кучли олтиликка кириш имконияти сақланиб қолган.

Кумиков охиригача биз билан қолади ва ўйлаган мақсадига ўз шогирдлари билан етишади», - дейди Шаймарданов.

Ушбу мавсум Кумиков бошчилигидаги «АГМК» (3 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият) 12-турдан сўнг 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасида кетмоқда.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар