{{ message }}

Испан клублари сўнгги 13 еврокубокларнинг 12тасини қўлга киритишди

«Атлетико» клуби Европа Лигаси финалида «Марсель»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди ва ўз тарихида учинчи бор ушбу мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Шу тариқа, испан клублари 2013/14 мавсумда бошлаб Европа Кубокларининг сўнгги 13тасидан 12тасини ютиб олишди.

Фақатгина «Манчестр Юнайтед» ўтган мавсум Европа Лигасида ғолиб бўлиб, «Реал» (3 ЕЧЛ, 3 УЕФА Суперкубоги), «Барселона» (ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубоги), «Севилья» (3 ЕЛ) ва «Атлетико» (ЕЛ) клубларининг гегемониясига чек қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумдаги ЕЧЛ финалида ҳам испан клуби бўлмиш «Реал» Киевда «Ливерпуль»га қарши ҳал қилувчи ўйинни ўтказади. Шундай экан, бу кўрсаткич 26 май санасида янада яхшиланиши мумкин.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар