{{ message }}

Диего Симеоне: Биз янаям кучлироқ бўлдик. Гризманн «Атлетико»да қолади деб умид қиламан

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Марсель" (3:0) устидан қозонилган Европа Лигаси финал учрашувидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Йилдан йилга бу гуруҳ футболчилари яхши ўйин кўрсатмоқда. Ғалаба қозонишнинг энг яхши йўли - ўз услубга содиқ қолишдир.

Биз Чемпионлар лигасининг финалида икки маротаба ўйнаганимизда бош совринга яқин келганмиз. Бу ғалаба эса, бизни кучли эканлигимизни кўрсатиб турибди.

Сўнгги 8-10 йил "Атлектико" учун ажойиб келди. Биз тўғри футболчиларни топдик ва уларни етиштириб чиқардик.

Биз учун Гризманн шу йўсинда давом этса. Умид қиламан, у "Атлетико"да қолади", - дейди Симеоне.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар