{{ message }}

Анчелотти А Серия гранд клубида иш бошлашга яқин турибди

"Бавария", "ПСЖ" ва "Реал" клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Италия чемпионатида иш бошалаши мумкин, дея хабар қилмоқда Corriere dello Sport нашри. Мутахассис "Наполи"ни бошқаришга яқин турибди.

Манбада таъкидланишича, италиялик мураббий "Наполи" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Шу билан бир қаторда, неаполликлар клуби фақат айни дамдаги мураббий Маурицио Сарри билан шартнома бекор қилингачгина Анчелотти билан битим имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Саррига "Челси" ва "Зенит" клубларидан қизиқиш бор.

Манба: www.soccer.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар