{{ message }}

Туркия делегацияси Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

Бугун Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация Тошкент шаҳрига етиб келди.

Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шенлар кутиб олишди.

Туркия делегациясининг юртимизга ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган «Фотиҳ Кубоги» халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар