{{ message }}

Туркия делегацияси Самарқандга жўнаб кетди

Бугун Туркиядан Ўзбекистонга катта делегация ташриф буюргани ҳақида хабар қилиб ўтдик. Улар пойтахтимизда диққатга сазовор жойларни бориб кўришди.

Шундан сўнг, мартабали меҳмонлар Тошкент вокзалидан “Афросиёб” тезюрар поезидида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетишди. Меҳмонлар бугун жаҳонга машҳур «Регистон» майдонида ўтказиладиган камондан ўқ отиш спорт тури бўйича «Фотиҳ кубоги» халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишади.

Шунингдек, Самарқандга ташрифлари давомида делегация аъзолари шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларини кўздан кечиришади. Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилишмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар