{{ message }}

Это′О «Лацио» билан музокаларалар олиб бормоқда

“Коньяспор” ҳужумчиси Самюэль Это′О Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақида Football Italia портали хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, 37 ёшли футболчи “Лацио” клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Кеча камерунлик тўпурар Римда клуб спорт директори Игли Таре билан учрашган ва уларнинг суҳбати тўрт соат давом этган.

Это′О А Серияда тўп суриш тажрибасига эга. 2009 дан 2011 йилгача у “Интер” сафида ўйнаган ва 2009/10 йилги мавсумда “требл” эришишга ёрдам берган, 2015 йили эса Самюэль “Сампдория”да бир ярим йил ўтказди.

Жорий мавсумда Это′О “Коньяспор”дан ташқари “Антальяспор” шарафини ҳам ҳимоя қилган ва умумий ҳисобда Туркия чемпионатининг 28та баҳсида 12та тўп киритган.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар