{{ message }}

«Барселона» Сержи Бускетс билан янги шартнома имзолайди

“Барселона” раҳбарияти ярим ҳимоячи Сержи Бускетс билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Каталониялик клуб президенти Жозеп Бартомеунинг шахсан ўзи шу чоршанбада Бускетс билан учрашув ўтказган ва томонлар битимни қайта кўриб чиқиш ва унинг шартларини яхшилаш борасида келишиб олганлар.

Бускетстнинг “Барселона” билан шартномаси 2021 йили ўз ниҳоясига етади ва у 2023 йилнинг июнигача узайтирилиши режалаштирилмоқда.

“Барселона” испаниялик хавбекнинг маошини оширмоқчи, аммо айни дамда 200 миллион еврони ташкил қилувчи товон пулини ўзгартириш борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Бартомеу Бускетс билан янги шартнома масаласиини Россиядаги ЖЧ-2018гача ҳал қилишга интилмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар