{{ message }}

Расман! Андрес Иньеста Япония клуби билан шартнома имзолади

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ сардори Андрес Иньеста расман Япониянинг “Виссел Кобе” клубига ўтди. Бу ҳақда “Виссел Кобе” Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболчи янги жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолаганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, “Виссел Кобе” мамлакат чемпионатида 15 турдан сўнг 6-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Виссел Кобе” клубида Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лукас Подольски ҳам фаолият олиб боради.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар