{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» Тоби Алдервейрелд бўйича музокаралар олиб бормоқда

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Тоттенхэм” вакиллари билан ҳимоячи Тоби Алдервейрелднинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Даставвал, трансфер қиймати 55 миллион фунтни ташкил қилиши тахмин қилинганди, аммо “Тоттенхэм” президенти Даниэл Леви ўйинчининг сотувидан камида 75 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Алдервейрелд “Тоттенхэм” билан 2020 йили ўз ниҳоясига етадиган шартномасини узайтиришга сира шошилмаяпти.

Агар бельгиялик футболчи битимини узайтирмаса, у келаси ёзда клубни 25 миллион фунт эвазига тарк этиш ҳуқуқига эга.

Шу сабабли, “Тоттенхэм” шу ёзда Алдервейрелднинг сотувидан иложи борича кўпроқ фойда қилмоқчи.

Аввалроқ, ҳимоячи “Манчестер Юнайтед”нинг бош мақсади эканлиги ошкор қилинганди.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар