{{ message }}

Фалькао солиқ тўламаганлиги туфайли 16 ой қамоқ жазоси ва 9 миллион евро жарима тўлайди

Испания суди «Атлетико» клуби собиқ футболчиси ва ҳозирда «Монако»да ўйновчи Радамель Фалькаони солиқ тўламаганликда айбдор деб топди.

Колумбиялик ҳужумчига 16 ойлик қамоқ жазоси ва 9 миллион евро миқдоридаги жарима тўлаш жазоси белгиланган.

Испан қонунчилигига кўра, агарда бундан олдин жиноятга тортилмаган бўлса қамоқ жазоси қўлланилмайди. Фалькао 2012 йили 822 609 евро ва 2013 йили 4 839 253 еврони талон тарож қилишда айбланмоқда.

32 ёшли футболчи 2011 йилдан 2013 йилга қадар «Атлетико» клубида тўп сурган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар