{{ message }}

Дель Боске: Зиданнинг бош мураббий бўлишига ишонмаган эдим

«Реал» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте Дель Боске мадридликларнинг ҳозирги устози иш фаолияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Ўша пайтлари мен Зиданнинг футболчилик фаолиятидан кейин бош мураббий бўлишига ишонмаган эдим. Албатта, у чексиз истеъдодга эга футболчи эди ва ўзини кўрсатиб ютуқларга эришди. У Италиядан келган эди, у ерда унга кўпроқ жисмоний куч керак бўлган. Шунга қарамай жуда ҳам техник футболчи ҳам эди. Биз унинг энг яхши томонларини ишлата олдик ва бунда унга кўп сонли тажрибали футболчилар – Роберто Карлос, Луиш Фигу, Рауль кабилар кўмак беришган. Зидан «Реал»нинг ўйини билан лаззат олар эди», - дейди Дель Боске.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар