{{ message }}

Гарет Бэйл шу ёзда «Реал»ни тарк этмоқчи

“Реал” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл шу ёзда клубни тарк этиш ниятида бўлиб турибди. Бу ҳақида Independent нашри хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, Бэйлнинг ўзи жамоа бўйича шерикларига клубни тарк этаётганини маълум қилиб бўлган.

“Реал”дан кетган тақдирда Гарет Бэйлнинг биринчи танлови “Манчестер Юнайтед” бўлиши кутилмоқда, аммо манкунианликлар ўз навбатида уэльслик футболчи томонидан талаб қилиаётган ҳафтасига 600 минг фунт маошни тўлашга тайёр эмаслар ва молиявий талаблартни камайтиришни талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бэйл ёзда агенти билан ўз келажагини муҳокама қилиш ойдинлашганди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар