{{ message }}

Анчелотти «ПСЖ»даги собиқ шогирдини «Наполи»га олиб келмоқчи

«Наполи» клуби таркибига Фабиан Руис («Бетис») ва Адриен Рабьо («ПСЖ») каби футболчилар қўшилиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабар қилишича, 22 ёшли ярим ҳимоячи неаполликлар сафига ўтишга розилик берган. Руиснинг «Бетис» билан шартномасига кўра, товон пули 30 млн еврони ташкил қилади, бироқ испан клуби нархни туширишга тайёр.

Шунингдек, «Наполи» Рабьо трнасфери учун парижликларга 29 млн евро ва қўшимча 3 млн бонус пули таклиф қилган.

23 ёшли футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи «Наполи» бошқарувини ўз қўлига олган собиқ устози Карло Анчелотти билан яна бирга ишлашга тайёр.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар