{{ message }}

Саррининг «Челси» билан музокаралари барбод бўлди

«Наполи» клуби собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри катта эҳтимол билан «Челси» клубини бошқармайди.

59 ёшли мутахассис яқин ҳамкасбларига лондонликлар билан музокаралар барбод бўлганини хабар қилди, деб таъкидламоқда CalcioNapoli24.

«Наполи» ҳуқуқшуноси Маттиа Грасанининг айтишича, Саррига даъвогар бўлган ҳар қандай клуб биринчи навбатда «Наполи» билан гаплашиши лозим. Мураббийнинг 2019 йилгача бўлган шартномасида Саррининг ўзи бошқа клуб билан тўғридан тўғри келишувга эришиши мумкин эмас.

Май ойида «Наполи» клубини Карло Анчелотти эгаллаган бўлса ҳам Саррини унинг клуб билан шартномаси боғлаб турибди.

Манба: www.isports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар