{{ message }}

Лерой Сане – ушбу мавсум немис футболчилари ичида энг яхши статистика қайд этган ўйинчи

«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Лерой Сане Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун тузилган қайдномасидан ўрин олмади.

Статистикага кўра 22 ёшли футболчи немис футболчилари орасида энг яхшиси ҳисобланади.

Сане «Манчестер Сити»нинг ушбу мавсумдаги 31та голида (14 гол ва 17 голли узатма) қатнашди.

Бу эса кучли бешликда тўп сурадиган немис футболчилари орасидаги энг яхши натижадир.

Бироқ Германия терма жамоасида Саненинг статистикаси у қадар ёрқин эмас. У 12 ўйинда 1та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар