{{ message }}

Анчелотти ЖЧ-2018 фаворити ва сюприз бўлиши мумкин бўлган жамоаларни санаб ўтди

«Наполи» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти кутилаётган ЖЧ-2018 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг фикрига кўра, Бразилия терма жамоаси мусобақанинг асосий фаворити ва шу билан бирга Хорватия ва Бельгия термаларидан кўп нарса кутишини айтиб ўтди.

«Ўйлайманки, Бразилия терма жамоаси мундиалнинг фаворити ҳисобланади, чунки уларнинг устози Тите жуда ҳам кучли ҳимоя чизиғини қурди ва ажойиб ҳужум чизиғига эга. Қоидага кўра, ЖЧларининг ғолиб бўлиши учун албатта Аргентина, Германия ва Испания жамоалари ҳам даъвогар бўлишади. Минг афсуски, ушбу рўйхатда Италия йўқ.

Жорий мундиалда сюрприз бўлиши мумкин бўлган жамоалар ҳақида гапирсам, Бельгияни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Ушбу термадан кўплаб футболчилар Англия премьер-лигасида тўп суради. Яна шу жумладан Хорватия термасини ҳам айтиб ўтиш мумкин», - дейди Анчелотти.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар