{{ message }}

«Ўзбекинвест» компанияси «Жаҳон футболи ишқибози» акциясини ўтказди

2018 йилнинг 9 июнь куни "Самарқанд дарвоза" савдо марказида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жисмоний шахслар ўртасида суғурта хизматларини янада оммалаштириш, суғурта ҳимоясининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш, компания томонидан ишлаб чиқилаётган суғурта турлари билан таништириш мақсадида эълон қилинган “Ўзбекинвест”дан “Жаҳон футболи ишқибози” акциясининг якуний маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, суғурта дунё амалиётида, шу жумладан мамлакатимизда ҳам кутилмаган ҳодисалар оқибатида кишиларнинг мол-мулки ёки ҳаётига етган зарар ўрнини ёки унинг маълум бир қисмини қоплаш учун молиявий ёрдам кўрсатиш тизими ҳисобланади. Бунинг учун шахс олдиндан эҳтимолий хавф-хатарлар ва унинг даври бўйича белгиланган шартномани суғурта компанияси билан тузиши лозим. Ушбу келишувга мувофиқ мижоз суғурта қопламаларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

ЖЧ-2018

“Ўзбеекинвест” миллий суғурта компанияси томонидан суғурта ҳимоясининг афзалликларини тушунтиришга қаратилган тарғибот ишлари натижасида охирги йилларда компанияга нисбатан мижозлар ишончи ортмоқда.
24 йиллик тарихга эга «Ўзбекинвест» компанияси ўтган даврдаги фаолиятида кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, ҳудудий филиаллар ва бўлимлар ишини фаоллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, мижозлар талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришди.

Компания фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мижозлар манфаатига мос келадиган барча турдаги сифатли суғурта хизматларини тақдим этишдан иборат. Тадбирда ташкилотчилар томонидан маълумот берилдики, бугунги кунда компания томонидан 100 дан ортиқ суғурта маҳсулотлари таклиф этилмоқда.

Мижоз ва компания ўртасида тузилган суғурта шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажариш, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар мол-мулки, соғлиғи ва ҳаётига бахтсиз ҳодиса оқибатида етадиган зарарларни қоплаб бериш компания фаолиятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, жорий йилнинг ўтган 5 ойида «Ўзбекинвест» компанияси томонидан 105 млрд. сўм суғурта мукофоти йиғилиб, мижозлар олдида 75 трлн сўм ҳажмида мажбуриятлар қабул қилинган. Жорий йил бошидан буён мижозларга 5155 та, яъни ҳар ойда ўртача 1031 та суғурта даъволари бўйича 8,7 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган.

Узбекинвест

Аҳоли ўртасида суғурта хизматларини янада оммалаштириш, суғурта ҳимоясининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 7 майидан 7 июнигача компаниянинг “Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш”, “Аҳоли уй жойларини суғурталаш” ҳамда “Автотранспорт воситаларини ихтиёрий комплекс суғурталаш” суғурта полисларини сотиб олган мижозлар ўртасида “Ўзбекинвест”дан “Жаҳон футболи ишқибози” акцияси ўтказилди.
Акциянинг омадли 8 нафар иштирокчиси Россия Федерациясида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Аргентина – Хорватия, Германия – Швеция, Бразилия – Сербия, Англия – Бельгия ўртасида бўладиган ўйинларга йўлланмаларни қўлга киритди.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати
Тел: (0 371) 120-03-53/ (94) 644-33-09
Веб-сайт: www.uzbekinvest.uz
E-mail: site-admin@uzbekinvest.uz

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар