{{ message }}

PEPSI Суперлига. Бугун 15-турнинг яна 4 та ўйини бўлиб ўтади

Теглар:

Бугун PEPSI Суперлигада 15-тур учрашувлари давом эттирилади. Кун доирасидан 4 та ўйин ўрин олган бўлиб, “Бухоро” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади. “Насаф” эса “Металлург” меҳмони бўлади. Шунингдек, мухлислар “Нефтчи” – “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” – АГМК учрашувларига гувоҳ бўлишади. 

 

12 июнь (сешанба)

“БУХОРО” – “БУНЁДКОР”

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов, К. Расулов.
Назоратчи – Д. Роман.
Комиссар – Б. Намозов.

“Бухоро” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади. Мазкур жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 21 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 17 тасида “қалдирғочлар” ғалаба қозонишган. “Бухоро” эса фақат битта баҳсда “Бунёдкор”ни мағлуб этган. Яна 3 та беллашув дуранг билан тугаган.  Тўплар нисбати – 9:52.  

 

“МЕТАЛЛУРГ” – “НАСАФ”

Ҳакамлар: Х. Рўзиев, А. Буров, К. Середа, А. Худойберганов.
Назоратчи – А. Попов.
Комиссар – М. Саидқосимов.

Бекободда “Металлург” Қаршининг “Насаф” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу икки клуб ҳозиргача 41 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Бугунги мезбонлар 10 та, меҳмонлар эса 26 та ўйинда зафар қучишган. 5 та учрашув эса дуранг билан якунланган. Бекободлик футболчилар “Насаф” дарвозасига 32 марта гол киритишган. Қаршиликлар эса рақиб дарвозасини 70 марта аниқ нишонга олишган. 

 

“ЛОКОМОТИВ” – АГМК

Ҳакамлар: Ш. Қосимов, О. Абдувасилов, С. Шоюсупов, Э. Турсунов.
Назоратчи – С. Эрматов.
Комиссар – Ш. Ражабов.

“Локомотив” ва АГМК жамоалари эса миллий чемпионатларимиз доирасида 19 та ўйин ўтказишган. Ўйинларнинг 12 тасида “Локомотив”, 4 тасида АГМК ғалабага эришган. Яна 3 та баҳс дуранг билан ниҳоясига етган. Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати 42:22ни ташкил қилмоқда. 

 

“НЕФТЧИ” – “ПАХТАКОР”

Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Серазетдинов, А. Усмонов, Д. Жалимов.
Назоратчи – О. Дачев.
Комиссар – Ж. Раҳматуллаев. 

“Пахтакор” эса Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади. Ушбу икки жамоа қарама-қаршиликлари тарихи мустақил Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 1992 йилдан бошланади. Ҳозирга қадар “Нефтчи” ва “Пахтакор” 53 марта тўқнаш келишган. “Нефтчи” 20 та баҳсни ўз фойдасига ҳал этган бўлса, “Пахтакор” 25 та ўйинда ғолиб чиққан. 8 та ўйинда эса ғолиб аниқланмаган – дуранг.  Тўплар нисбати – 66:90.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар