{{ message }}

Расман! Хулен Лопетеги «Реал» бош мураббийи

Мадриднинг “Реал” клуби испаниялик мутахассис Хулен Лопетегини жамоанинг янги бош мураббий этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда. 51 ёшли мутахассис “қироллик клуби” билан уч йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги айни вақтда Испания терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. “Реал” ва мураббий ўртасидаги шартнома жаҳон чемпионатидан сўнг расман имзоланади.

Маълумот учун, Лопетеги “Реал”ни майда тарк этган франциялик мутахассис Зинедин Зидан ўрнида иш бошлайди.

Манба: www.realmadrid.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар