{{ message }}

«Пахтакор» аутсайдерга қарши ўйинда очко йўқотди

Суперлига 15-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйин тугаши арафасида меҳмонлар ҳимоячилари хатосидан сўнг  Анвар Бердиев дарвозабон билан бирга-бир чиқиб келиб, ҳисобни очди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 4-дақиқасида Тиаго Безерра гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, “шерлар” турнир аутсайдерига қарши ўйинда очко йўқотдилар, бироқ мусобақа жадвалидаги пешқадамликни сақлаб турибдилар.

Суперлига, 15-тур

“Нефтчи” – “Пахтакор” 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 88 Бердиев, 1:1 – 90+4 Безерра

"Нефтчи": Абдулжалилов, Шойқулов, Пўлатов, Юсупов, Исмоилов (Бердиев, 81), Ўлмасалиев (Махситалиев, 74), Исроилов, Абдулҳоқов, Саматов, Неъматов, Ҳожиматов

"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев (Козак, 46), Кримец, Аъзамов, Шораҳмедов, Раҳматуллаев, Искандеров (Яхшибоев, 81), Машарипов (с), Абдураҳимов, Безерра, Гонсалвеш

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар