{{ message }}

«Локомотив» ўз майдонида «АГМК»ни мағлуб этди

Суперлига 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – “АГМК” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди ва ёрқин вазиятларга бой бўлмади. Бироқ иккинчи бўлимда жамоалар буткул бошқача ўйин намойиш қилишди.

Иккинчи бўлим дебютида Йован Жокич олмалиқликларни олдинга олиб чиқди. 58-дақиқада учрашув ҳаками меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади, бундан Марат Бикмаев унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

69-дақиқада Нивалдо рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан фойдаланиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, АГМК Бахтиёр Ашурматовнинг дебют ўйинида мағлубият аламани тотиб кўрди.

Суперлига, 15-тур

“Локомотив” – АГМК 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 48 Жокич, 1:1 – 58, пенальти Бикмаев, 2:1 – 69 Нивалдо.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Нивалдо (Азизбек Омонов, 82), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 67), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 46), Зафар Полвонов, Шохназар Норбеков, Лутфулла Тўраев (Санжар Риҳсибоев, 74), Владимир Бубанья, Владимир Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Отабек Зокиров (Абдумалик Абдуллаев, 78)

Огоҳлантиришлар: Бикмаев (22), Тўраев (73).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар