{{ message }}

Суперлига. «Бунёдкор» ва «Насаф» бир хил ҳисобда дуранг ўйнашди

Pepsi Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган яна икки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда “Металлург” ҳамда “Насаф” ва “Бухоро“ ҳамда “Бунёдкор” жамоалари тўқнаш келишди.

Жумладан, "Насаф" сафарда "Металлург" меҳмони бўлди. Биринчи бўлимда қаршиликлар Черан ва Абдухолиқовларнинг голлари эвазига олдинга ўтиб олган, бироқ иккинчи бўлимда ўз устунлигини қўлдан бой бериб, дурангга рози бўлишга мажбур бўлди.

"Бунёдкор" ҳам шунингдек меҳмонда "Бухоро" билан ўйнади ва дастлаб ҳисобда ортда бораётгандилар. Лекин Насимов ва Ибрагимов голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлгандилар. Шундай бўлсада, бу ўйинда дубль қайд этган Нурматов мезбон жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.

Суперлига, 15-тур

Металлург – Насаф 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 16 пенальти Черан, 0:2 – 35 Абдихолиқов, 1:2 – 61 Абдуллаев, 2:2 – 90+4 пенальти Ўринбоев.
“Металлург”: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Аббосжон Отахонов, 8.Шахзод Шайманов, 10.Исломбек Исоқжонов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 16.Жасур Ҳасанов, 20.Дилёрбек Эрматов, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 90.Зафар Тўраев, 91.Павел Смоляченко.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 69.Драган Черан, 92.Умарбек Эшмуродов.


“Бухоро” – “Бунёдкор” 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 32 Нурматов, 1:1 – 37 Насимов, 2:1 – 57 пенальти Ибрагимов, 2:2 – 69 Нурматов.
"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Амонов, Арслонмурод Амонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Артём Филипосян, Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Миржалол Жумаев, Азиз Ибрагимов
"Бунёдкор": Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар