{{ message }}

«Рома» Клюйверт трансфери учун «Аякс»га қанча тўлаши маълум бўлди

«Аякс» клуби ярим ҳимоячиси Жастин Клюйвертнинг «Рома»га трансферининг молиявий тафсилотлари маълум бўлди.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабар қилишича, римликлар 19 ёшли футболчи трансфери учун 15 млн евро тўлайдилар, шунингдек 2,5 млн евро миқдорида бонус пуллари ҳам кўзда тутилган.

Томонлар фақат тўлов усулларини келишиб олсалар бас, шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

Аввалроқ голландиялик футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Римга етиб келгани хабар қилинганди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар