{{ message }}

ЖЧ-2018 бошланишига бир кун қолганида Испания терма жамоасида бош мураббий ўзгариши мумкин

Испаниялик машхур журналист Танкреди Палмерининг хабар қилишича, Испания Қироллик федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийини алмаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Лопетеги ЖЧ-2018дан сўнг Испания терма жамоасини тарк этиши ва «Реал» мураббийига айланиши хабар қилинганди.

Унинг ўрнини «Барселона» собиқ устози Луис Энрике ва «Малага» собиқ бош мураббийи Мичеллар эгаллаши мумкин, дея хабар қилмоқда Sport нашри.

Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес жамоа бош мураббийи билан учаршиш учун Краснодарга йўл олган.

Манба: www.sport.es
Киритиш

Ўхшаш хабарлар