{{ message }}

Расман! Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес бугунги матбуот анжуманида маълум қилди.

«Биз Хулен Лопетеги билан ўртадаги ҳамкорликни бекор қилишга мажбур бўлдик. Унга омад тилаймиз. Терма жамоа нима ютуққа эришса, бу унинг меҳнатлари самараси бўлади», — дейди Рубиалес.

Аввалроқ, Лопетеги ЖЧ-2018дан сўнг Испания терма жамоасини тарк этиши ва «Реал» мураббийига айланиши хабар қилинганди. Унинг терма жамоа билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилганди.

Унинг ўрнини «Барселона» собиқ устози Луис Энрике ва «Малага» собиқ бош мураббийи Мичеллар эгаллаши мумкин, деган хабарлар мавжуд.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар