{{ message }}

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этади

Теглар:

Эртага Москвада ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этадиган давлат раҳбарлари номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб Xabar нашри хабар қилмоқда.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга хабар беришича, «Лужники»га 17 мамлакат раҳбари, шу жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюради.

Очилиш ўйинига келадиган давлат раҳбарлари орасида, шунингдек, Қозоғиcтон, Арманистон, Тожикистон президентлари ҳам бор.

Бундан ташқари, Абхазия ва Жанубий Осетия каби тан олинмаган мамлакат раҳбарлари ҳам нуфузли мусобақа очилишида иштирок этади.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Манба: www.xabar.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар