{{ message }}

Расман! ЖЧ-2026 қаерда ўтказилиши тасдиқланди

Теглар:

ФИФА ташкилотининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси 2026 йилги жаҳон чемпионати қаерда ўтказилиши ҳақида расмий маълумот берди.

Унга кўра, ЖЧ-2026 мусобақасига бирданига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Овоз бериш жараёнларига кўра, АҚШ, Канада ва Мексика давлатларининг таклифи Марокаш заявкасидан устун келди. Америка томон 134та овоз (67%) тўплаган бўлса, 65та вакил (33%) Марокаш вариантини маъқуллаган.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақаси Россияда бўлиб ўтади. ЖЧ-2022 эса Қатарда ўтказилиши тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар