{{ message }}

Испания терма жамоаси янги бош мураббий номини эълон қилди

Испания терма жамоаси янги бош мураббий номини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинди.

ЖЧ-2018 мусобақасида терма жамоани Фернандо Йерро бошқарадиган бўлди. Испанлар бугун бизнинг вақт билан 20:30да Йерро иштирокида матбуот-анжуманини режа қилганлар.

Йерро шу вақтга қадар Испания футбол федерациясида спорт директорлиги лавозимида фаолият юритиб келаётганди. 2016-17 йилларда эса «Реал Овьедо» клубини бошқарганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилганди.

Манба: www.sefutbol.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар