{{ message }}

ОАВ: «Ювентус» ва ЦСКА Головиннинг трансфер нархини келишиб олишди

ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин «Ювентус» жамоасига ўтиш учун яқин турибди, деб хабар бермоқда Sport Mediaset нашри. Таъкидланишича, турин клуби ушбу келишувни ЖЧ-2018 бошланишидан олдин амалга ошириш истагида, чунки мусобақадан кейин футболчининг нархи ошиб кетиши мумкин.

Клублар орасида трансфер нархи 20 миллион еврога келишиб олинган, шунинг учун ҳам томонлар шунчаки айрим нарсаларни ҳал этишса бўлгани.

Аввалги маълумотларга кўра, Головин «Ювентус» клубига ўтиш учун розилик берган. Шунда россиялик футболчи Миралем Пьянич ўрнини эгаллаши мумкин. Унга «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда.

«Ювентус» клубининг директори Жузеппе Мароттаҳам Головиннинг трансферини тасдиқлади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар