{{ message }}

ЖЧ-2018 иккинчи кун ўйинларига ҳакамлар тайинланди

ФИФА ЖЧ-2018 15 июнь мусобақанинг иккинчи кунига ҳакамларни тайинлади, бу ҳақида ташкилотнинг пресс-релизида хабар берилди.

Миср – Уругвай учрашувини Бьорн Куйперс бошқариб боради, унинг учун ушбу мундиал иккинчиси ҳисобланади. 45 ёшли голландиялик мутахассис икки маротаба (2013 ва 2018) Европа лигаси финалини ва ЕЧЛ финалини (2014) бошқаришга улгурган.

Европанинг сўнгги икки жамоалари ўртасидаги Португалия ва Испания ўйинни италиялик Жанлука Роккига ишониб топширилди. 2004 йилдан буён Италия А Серия ўйинларини бошқариб келаётган ушбу ҳакам 2012 йили Лондонда 1/2 финал ўйинини бошқарган экан.

Марокаш ва Эрон учрашуви туркиялик ҳакам Жюнейт Чақир ўз ёрдамчилари билан бошқарадиган бўлди. Ушбу ҳакам Бразилиядаги мундиалнинг 3 та баҳсида ишлаган, шу жумладан Голландия - Аргентина ўйинини бошқарганди.

Манба: www.fifa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар