{{ message }}

Испания ФФ президенти Лопетегининг истеъфога чиқарилиши борасида тушунтириш берди

Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги нима сабабдан истеъфога чиқарилганини айтиб ўтди.

«Испания терма жамоаси – бу энг муҳими. Жаҳон чемпионати – юқори савиядаги маросим. Биз Хулен бошқача йўл тутишини хоҳлагандик.

«Реал» Мадрид мураббий қидирмоқда. Яхши, бу қонуний. Мен «Реал»ни муҳокама қилмоқчи эмасман.

Бундай ишга қўл урган ҳар қандай одам жавобгарликни ўз бўйинига олиши керак. Бундай қарорга келиб, келишув расман эълон қилинишига беш дақиқа қолганидагина бизни огоҳлантириш керак эмас эди.

Биз биринчи навбатда испанлармиз ва шундай йўл тутишимиз керак эди. Жамоа учун тўғри йўл тутиш муҳим, аммо ҳаммаси ҳал қилиб бўлинди.

Ғалабалар ҳар доим муҳим, бироқ ривожланиш йўли бунданда муҳимроқ бўлиб қолаверади. Лопетеги топ-мурабий бўлсада, биз шундай қарор чиқаришга мажбур эдик», – дейди Рубиалес.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар