{{ message }}

«Атлетико» Хосе Хименес билан шартномани 2023 йилгача узайтирди

“Атлетико” ҳимоячиси Хосе Хименес клуб билан шартномасини узайтирди.

Маълумотга кўра, янги келишув 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Айтиш жоиз, 23 ёшли уругвайлик футбочли 2013 йилдан буён “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Шу вақтгача у мадридлик клуб учун 134 марта майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар