{{ message }}

ЖЧ-2018 Бугун футбол байрамига старт берилади

Бугун Тошкент вақти билан Москванинг «Лужники» стадионида 19:30 дан бошлаб ЖЧ-2018 очилиш маросими 20:00 да эса илк ўйин ҳам старт олиб энг йирик футбол мусобақаси бошланади. Унда Россия терма жамоаси Саудия Арабистони футболчиларини қабул қилади.

Ушбу ўйинда Россия қизил рангли либосда майдонга тушади.

Ўйинни эса аргентиналик Нестор Питан бошқариб боради.

Ушбу очилиш ўйинини бевосита кузатиш учун Путин таклифи билан 17 давлат раҳбарлари ташрифи кутилмоқда, шу жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Москва шаҳрига учиб кетган.

Эътиборингиз учун ушбу мусобақанинг тақвимини тўлиқ форматда тақдим этамиз:

Фото: t.me/FUTBOLTV

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар