{{ message }}

Марсьяль «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этишга қарор қилди

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоани тарк этиш истагида, деб маълумот бермоқда унинг агенти Филипп Ламболи.

-Барча йўлларни ўйлаб кўрган ҳолда, Антони «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этмоқчи.

- Нега?

- Бунга жуда кўплаб сабаблар мавжуд, лекин бу ҳақида гапиришнинг вақти эмас. Антони кейинроқ оммага чиқиш қилиб ҳаммасини тушунтириб беради.

- У клубнинг унга бўлган муносабатидан норозими?

- «Манчестер Юнайтед» клуби унинг кетишини истамаяпти ва шартнома узайтиришни хоҳламоқда, лекин биз бир неча ойлардан буён келишувга эриша олмадик.

Ўйлайманки, «Манчестер Юнайтед» каби дунёнинг йирик клуби битта футболчи билан 8 ой шартнома борасида музокара олиб бориб келишувга эриша олмаса, демак бу футболчи унинг учун муҳим эмас.

Антонининг «МЮ» билан шартномаси бор ва у клубнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилади. Лекин мижозим клубни тарк этишни истамоқда. Бу ўйлаб кўрилган қарор.

-Марсьяльни қайси чемпионат ўзига тортади?

- Ҳозирда бунинг аҳамияти йўқ. У шунчаки ўйнашни истамоқда. Мураббий билан муносабат энг биринчи ўринда туради, - дейди футболчининг агенти.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар