{{ message }}

«Боруссия Д» клуби «Барселона» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Барселона» ҳимоячиси Йерри Минага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда El Mundo Deportivo нашри.

Немис клуби каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётисиз қолаётган футболчи билан боғланган ва унга таклиф билдирган.

Қишки трансфер мавсумида дортмундликлар Мина борасида «Палмейрас»га «Барса» таклиф қилган пулдан икки баробар кўп таклиф қилгандилар. Бироқ каталонияликларда Сан-Паули клуби билан 12 млн еврога баҳоланган келишув бор эди.

Колумбиялик ўйинчининг «Барселона» билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар