{{ message }}

Ўзбекистон миллий чемпионати тўпурари Анвар Бердиев юбилей 500-ўйинини ўтказди

Ўзбек футболида юбилей учрашувлар ўтказаётган афсонавий футболчилар сони яна бир нафарга ортди. Яқиндагина Игнатий Нестеровга 400-ўйинни ўтказгани учун эсдалик совғаси топширилган эди.

PEPSI Суперлигаси 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Пахтакор” матчида майдонга тушган тажрибали ўйинчи Анвар Бердиев ўз фаолиятидаги 500-расмий учрашувни ўтказди. Аллақачон 40 ёшни қаршилаган маҳоратли футболчи ушбу кўрсатгичга “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоаларида ишончли ўйин кўрсатган ҳолда эришди. 

Айни пайтда яна Фарғона шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Бердиев 1 марта Ўзбекистон чемпионати олтин медалига, 5 марта кумуш медалларига эга чиққан. Қолаверса, яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, кеча “Пахтакор” дарвозасини ишғол этган афсонавий ҳужумчи ўз голлари сонини 225 тага етказиб олди. У ҳамон Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар рўйхатида якка пешқадам бўлиб турибди.

Манба: www.pfl.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар