{{ message }}

Диққат, диққат! «Лужники» стадионидан гапирамиз ва ёзамиз!

Теглар:

Барча ўзбекистонлик футбол ишқибозларини Москва шаҳридаги "Лужники" стадионида қутлаб қоламиз! Бугун бу ерда футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Дастлабки учрашувини Россия ҳамда Саудия Арабистони миллий терма жамоалари очиб беришади.

Анъанамизга содиқ қолган ҳолда биз UFF.uz сайти вакиллари ҳам ушбу мусобақага ташриф буюрдик. Насиб қилса, энг қайноқ ва эксклюзив чиқишларимини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Айни пайтда ўйин ўтадиган стадионнинг атрофи футбол байрамига безанмоқда. Бутун дунёдан ишқибозлари оқиб келяпти. Улар орасида бугунги ўйин жамоаларининг мухлиси бўлмаганлар ҳам бор. Маҳаллий аҳоли катта футбол форумини ўзгача шукуҳ билан кутмоқда.

Хавфсизлик чоралари юксак даражада йўлга қўйилган. Яхши биласиз, бугунги очииш ўйинида дунёнинг бир қатор давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этишади.

Стадион атрофида кўнгиллилар ишлаяпти. Медиа марказ журналистлар билан тўлиб тошган. Араб давлатларидан ҳам кўплаб оммавий ахборот вакиллари келган. Қўшни ўриндиқларда биз доимо улардан мақола олиб таржима қиладиган рус матбуоти вакиллари ўтиришибди. Умуман олганда, журналистлар учун ҳаммаси муҳайё қилиб қўйилган.

Сайтимизни кузатишда давом этинг. Сизга тақдим этадиган нарсаларимиз ҳали анчагина.

Эътиборингизга футболгача бўлган вазиятларни акс этган фотосуратларни тақдим этамиз:

Азизхон Акбаров, "Лужники" стадионидан
UFF.uz сайти учун махсус

Лужники стадони

Лужникида ўзбеклар

Стадон ичи

Москвада ўзбеклар

Медиа-марказ

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Фикрлар сони 11

Ўхшаш хабарлар