{{ message }}

ЖЧ-2018 ишқибозлари ва ташкилий масалалардаги камчиликлар

Теглар:

Демак, давом этамиз... Бугун Москва шаҳрига кўплаб футбол ишқибозлари келишда давом этмоқда. Албатта улар орасида маҳаллий мухлислар кўпчиликни ташкил қилади.

Лекин, мазкур ишқибозларга салгина қийинчиликлар пайдо бўлмоқда. Гап шундаки, ҳаммаям шундоққина ўйинга кириб кета олмайди. Ҳатто, бир чиптани бошқасига сотиб ҳам бўлмайди. Сабаби, чипта сотиб олган ишқибозга ID бириктирлган ва у "мухлис паспорти"ни олиши шарт. Кечадан "Лужники"га кирадиган мухлислар соатлаб навбатда туриб ушбу ID пайспортни олиш билан банд бўлишяпти.

Табиийки бу уларга ёқаётгани йўқ. Айниқса, Европадан келганларга худдики бошқа оламдек туюлмоқда.

Стадион атрофида ФИФА ҳомийларининг рекламали чиқишилари тўлиб кетган. Ҳар бир йирик корхона футбол мухлиси учун нимадир янгилик қилишга интилмоқда. Тинимсиз равишда репортерлар ўша жойларда ONLINE эфирни бошлаб юборган.

Айтганча, Россиядаги Жаҳон чемпионатида ўтган икки мундиалда кузатилмаган нарсалар ҳам бўлмоқда. Улар ҳақида кейинги чиқишларда батафсил маълумот берамиз.

Мусобақаининг расмий дўкони ишламоқда. Истаганлар футболкалар ва бошқа атрибутакаларни сотиб олишлари мумкин.

Эътиборингизга фотосуратларни ҳавола этамиз:

Футбол ишқибозлари

Лужники

Стадион ҳолати

Азизхон Акбаров, "Лужники"

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар