{{ message }}

Жаҳон чемпионати атрофи. Сиз билган ва билмаган маблағлар - рақамлар ҳақида

Теглар:

Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати тарихга ўзига хослиги билан кириши кутилмоқда. Бу ерга қанча мухлис келади, нечта меҳмонхоналар керак, қанча маблағ сарфланди ва ҳоказо саволларга бугун расман жавоблар бор.

Эътиборингизга ушбу маълумотларни тақдим этамиз:

1. Жаҳон чемпионатига 11 миллиард доллар сарфланган

Ушбу қиймат Россия давлат раҳбарлари томонидан расман янгради. Улардан 336 миллиарди Россия давлат бюджетидан кетган. Қолганлари ҳомийлик пуллари. Россия молия вазирлиги бюджетдан кўп пул олмасликни талаб қилган.

2. Мундиални кўришга 1 миллиондан зиёд ишқибоз келади

Барча сотилган чипталар ва 32та давлатнинг жами мухлислари сони 1 млндан кўпроқ. Шунча мухлис мусобақани кўриш учун Россия давлатига ташриф буюради.

3. Хавфсизни таъминлашга 500 млн доллар сарфланади

Молия вазирлиги барча стадионлардаги ўйинларнинг хавсизлигини таъминлаш мақсадида шунча маблағни сарфлайди.

4. Россиянинг 11та региони "оёққа" турган

Жаҳон чемпионати ўйинлари 11та шаҳарда бўлиб ўтади. Уларни яна бир марта эслатиб ўтамиз:

Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи ва Екатеринбург.

5. Жами 12та стадион қурилган ва қайта таъмирланган. Бундан ташқари, 113та машғулотлар майдончаси барпо қилинган.

6. ТВ орқали ўйинларни 3 млрд мухлис томоша қилади

Маълум бўлишича, ЖЧ-2018 мусоабқасини бутун ер юзи бўйлаб 3 миллиард мухлис томоша қилади.

7. Қўшимча 62та меҳмонхона қурилди

Россиянинг ўйинлар ўтадиган барча шаҳарларида яна қўшимча 62та меҳмонхоналар қуриб битказилди. Уларда 10 минг хоналар мавжуд.

8. Яна бир алоҳида аэропорт чемпионат учун ажратилди

Минтранс ва Ростов области маъмурияти махсус янги аэропорт қуриб фойдаланишга топширган.

Азизхон Акбаров

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар