{{ message }}

ЖЧ-2018 очилиши маросими олдидан. Робби Уильямс ва Аида Гарифуллиналар тайёр!

Теглар:

Яхши биласиз, бугун Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашуви олдидан катта концерт ташкил қилинади.

Унда Жаҳон эстрада юлдузи Робби Уильямс ва россиялик иқтидорли санъаткор Аида Гарифуллиналар ўзларининг чиқишларини олиб боришади.

Икки юлдуз ҳам бундай эътирофдан бошлари осмонга етганини таъкидлашган. Ҳатто, Гарифуллина озроқ ҳаяжонланаётганини ҳам яширмади. Ҳозирда улар ўз репертуарлари устида қайта иш олиб боришмоқда. Акустика ва техник асбоблар кўздан кечириляпти.

Бевосита стадионнинг четларига улкан овоз кучайтиргичлар ўртанилган. Концертнинг овозини бутун стадион бўйлаб таратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур асбоблар икки терма жамоанинг Давлат мадҳияларини ҳам ўз сифати бўйича чиқариб бериши режалаштирилган.

"Лужники" стадиони ёнида Fans Fest ташкил қилинган бўлиб, ичидаги маросим тўғридан-тўғри ишқибозларга ҳам фан-худудга узатилади.

Биз бироз туриб Fans Fest худудидан эксклюзив хабарларни узатамиз.

Азизхон Акбаров, "Лужники" стадиони

Робби Уильямс ва Аида Гарифуллина

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар