{{ message }}

Пиримов ва Содиллоев «Навбаҳор» клубини тарк этишди

«Навбаҳор» клуби ярим ҳимоячилари – Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллоев   жамоани тарк этишди. 27 ёшли тажрибали Пиримов Pepsi Суперлигада “лочинлар” шарафини 12та ўйинда ҳимоя қилган, майдонда 503 дақиқа ҳаракатланиб ва 1та голга муаллифлик қилган. У ўз голини 6-тур доирасидаги Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлган. Зоҳир Пиримов 12та учрашувдан олтитасини бошланғич таркибда бошлаган бўлса, яна 6та учрашувда захирадан майдонга туширилган.

22 ёшли Беҳруз Содиллаев эса жорий мавсумда “Навбаҳор” таркибида 3та ўйинда захирадан майдонга тушиб, 35 дақиқа тўп сурди. Шунингдек, Содиллаев  “Навбаҳор”нинг Шуҳрат Қорабоев қўл остидаги  ёшлар жамоаси таркибида ҳам 4та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол муаллифига айланди.

Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллаевга жамоадаги фаолиятлари учун “Навбаҳор” ПФК  раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва ходимлари ўз миннатдорчиликларини билдиришади ва уларнинг кейинги фаолиятларга омад тилашади.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар