{{ message }}

Моуринью: Англия терма жамоаси ЖЧ-2018'да ғалаба қозона олади

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Англия терма жамоасининг ЖЧ-2018 мусобақасидаги имкониятлари борасида фикр билдирди.

«Англияда бир қатор ёш, аммо тажрибага эга бўлган футболчилар бор. Уларнинг барчаси жаҳоннинг энг кучли лигасида тўп суришади ва энг яхши клублар шарафини ҳимоя қиладилар. Барчаси ЕЧЛда қатнашиш тажрибасига эга, бу эса футболнинг энг юқори савиядаги турнирлардан бири.

Шундай экан, ўйлашимча, улар жаҳон чемпионатида ғалаба қозона оладилар.

Германия, Франция ва Бразилия? Ҳа, уларда яхши таркиб бор, аммо яхши таркиб ҳар доим ҳам яхши жамоа бўла олмайди», – дейди Моуринью.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар