{{ message }}

«Навбаҳор»: Миш – мишларга ишонманг!

"Навбаҳор" клуби матбуот хизмати яқинда ОАВда тарқалган Игорь Голбан, Одил Ҳамробеков, Игорь Сергеев ва Жамшид Искандеровларнинг трансфери билан боғлиқ хабарларга изоҳ берди.

"Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилди. Pepsi Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.  

Аммо айрим сайтларда жамоамизга оид тасдиқланмаган маълумотлар чоп этилмоқда. Жумладан, “Навбаҳор” таркибига “Насаф”нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан, шунингдек, қаршиликлар ярим ҳимоячиси, наманганлик футболчи Одил Ҳамробеков, БААнинг “Ал-Дафра” клубида фаолият юритаётган “Пахтакор”нинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров сингари футболчиларнинг келишлари ёзилмоқда. Аммо бу гаплар ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас.

Тўғри, “Навбаҳор” ПФК бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Лекин уларнинг исм-шарифлари ҳозирча сир. Музокаралар ижобий якун топса, расмий сайтимизда бу ҳақда биринчи бўлиб, хабар берамиз. Шунинг учун сизлардан турли ёлғон маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз", - дейилади наманганликлар баёнотида.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар