{{ message }}

Колумбия – Япония учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Япония терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида кечган ўйинда Колумбияни мағлуб этишга муваффақ бўлди. «Мордовия Арена»да бўлиб ўтган ўйинда Осиё вакиллари 2:1 ҳисобида зафар қучдилар.

Ўйинни энг яхши футболчиси деб, Япония ҳужумчиси Юя Осако топилди. ««Кёльн» клубининг 28 ёшли форварди жамоасига ғалаба келтирган иккинчи голга муаллиф бўлди.

Кейинги турда Япония 24 июнда Сенегал билан ўйнаса, Колумбия ўша куни Польша билан куч синашади.

Манба: www.fifa.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар