{{ message }}

ЖЧ-2018. Кейн учун Панама, самурайлар Африка маҳбуслигида ва тушунарсиз поляклар

Англия – Панама. Якшанба, 17:00

Панама терма жамоасини барча ушбу ЖЧдаги энг кучсиз рақиб деб ҳисоблашмоқда, бироқ лотин америкаси вакиллари Бельгия дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни ярата олди. Англия терма жамоаси эса Тунис билан бўлган ўйинда Бельгиядан кучсизроқ ўйин намойиш қилди. Шундай экан Панамада дуранг натижа учун имкониятлар бор.

Нима бўлганда ҳам ушбу ўйинда фаворит Англия ва катта эҳтимол билан ғалаба қозонади. Харри Кейн ушбу жаҳон чемпионатига яхши формада етиб келди, бу нарса Тунис билан бўлган ўйинда кўриниб турди.

Япония – Сенегал. Якшанба, 20:00

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг энг таҳмин қилиш қийин бўлган ўйинларидан бири. Биринчи турда Япония термаси 3-дақиқадан бошлаб 10 та қолган Колумбияни таслим этди (2:1). Сенегал футболчилари ҳам Польшани енгиб барчани ҳайрон қолдирди. Садио Мане ўйиндан кейин ўз хурсандчилини яшира олмади ва ушбу жамоа сардори эканлигидан фахрланишини таъкидлади.

Жамоалар қарама-қаршиликка ажойиб кайфият билан келишмоқда. Бугунги ўйинни японлар етакчиси Кейсуке Хонда ўтказиб юбориши мумкин. Сенегал таркибида муаммоси йўқ. Мутахассислар африкалик жамоанинг ютуғини башорат қилишмоқда.

Польша – Колумбия. Якшанба, 23:00

Сенегалликлар билан дуэльда Польша терма жамоаси бунчалик кучсиз ўйин кўрсатади деб ҳеч ким ўйламаган эди. Сенегал жуда ҳам оддий голлар киритди, иккинчиси эса умуман Крыховяк томонида Ньянгуга совға қилиб қўйди. Шу билан бирга эса Кулибали ўзининг ҳимоядаги жамоадошлари билан қийинчиликка учрашмади. Африка вакиллар ҳақли равишда ғалаба қозонди, поляклар эса мундиалдаги юришлари ҳақида жиддий ўйлаб кўришига сабаб бўлди.

Колумбияга келадиган бўлсак, улар ҳам мағлуб бўлишди. Японияга қарши ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ Колумбия Карлос Санчеснинг четлатилишидан сўнг 10 киши бўлиб қолди. Муҳим ўйинчининг йўқлиги «кофечилар»нинг режаларини барбод қилиб юборди. Тўғри, 10 киши бўлиб ҳам улар осиёликлар ҳимоясига хавф солиб турди. Польша билан ўйинда бугун Колумбия ўзига келиб олиш учун имконият бўлади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар